Ссылки доступа

Жаҳон чемпиони Камолиддин Расулов Тошкентда ўлдириб кетилди


Тошкентда дзюдо ва кураш бўйича жаҳон чемпиони Камолиддин Расулов бошқа бир чемпион томонидан пичоқлаб ўлдирилгани тўғрисида “Дарё” нашри ўз манбаларига таянган ҳолда хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, мазкур маълумотни Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.

Расмийнинг айтишича, 29 ёшли қашқадарёлик спортчи Камолиддин Расулов 13 сентябрь куни соат 21:30 да Тошкентнинг Учтепа туманида Ш.Т., исмли таниши томонидан пичоқлаган.

Учтепа тумани прокуратураси томонидан Ш.Т.,га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Нашр Ш.Т., миллий кураш ва дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпиони эканини ёзди.

XS
SM
MD
LG