Ссылки доступа

Россияда фавқулодда вазиятларда “оддий фойдаланувчилар” алоқадан узиб қўйилиши мумкин


Россия Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги расмийларга фавқулодда вазиятлар чоғида “оддий фойдаланувчилар”ни алоқадан узиб қўйиш ҳуқуқини берувчи қарор лойиҳасини ҳозирлади.

Вазирлик вакиллари фикрича, бу чора тармоқдаги юкламага қарши кураш ҳамда “устун ҳуқуққа эга фойдаланувчиларнинг фавқулодда вазиятлар олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф қилиш бўйича кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар ўтказишини таъминлаш” учун зарур. “Устун ҳуқуққа эга фойдаланувчи” деганда Мудофаа, Ички ишлар, Адлия ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Федерал хавфсизлик, қўриқчилик ва ташқи разведка хизматлари ҳамда Росгвардия ходимлари тушунилади.

Қарор, мулкчилик шаклидан қатъи назар, алоқанинг барча турлари ва тармоқларини қамраб олади.

Ҳужжатни 2022 йил 1 мартидан кучга киритиш режаланяпти ва унинг олти йил давомида амалда бўлиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG