Ссылки доступа

Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари орасида инфляциянинг энг юқори даражаси Қирғизистонда сақланиб қолмоқда


Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари орасида инфляциянинг энг юқори даражаси Қирғизистонда сақланиб қолмоқда.

Қирғизистон Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021 йил август ойида 2020 йил декабрига нисбатан Қирғизистонда инфляция даражаси 6,2 фоиз даражасида бўлган. Бу, департамент маълумотларига кўра, озиқ-овқат нархининг 7,6 фоизга ошиши туфайли содир бўлган.

Шу билан бирга, аввалги ой билан таққослаганда, август ойида ЕОИИ мамлакатларида товарлар ва тарифлар нархи ошгани, Қирғизистонда эса, аксинча, 0,7 фоизга пасайгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, инфляция даражаси бўйича 2021 йилнинг биринчи ярми натижаларига кўра, Қирғизистон ҳам ЕОИИ мамлакатлари орасида етакчилардан эди. Аввалроқ, Миллий статистика қўмитаси йил бошидан буён республикада гречка, лимон ва ўсимлик ёғи энг кўп кўтарилгани ҳақида хабар берган эди.

Қирғизистон Республикаси Миллий банки 2021 йилнинг иккинчи ярми прогнозида нархларнинг ўсиш тенденцияси давом этиши ҳақида огоҳлантирди, чунки «жаҳон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши ва ишлаб чиқарувчи мамлакатларда уларнинг чекланган етказиб берилиши кузатилмоқда.»

XS
SM
MD
LG