Тожикистонликлар шу йилнинг 28-29 апрель кунлари тожик-қирғиз чегарасида содир бўлган қуролли можародан кўп ўтмай ҳибсга олинган.
Ҳозирча Тожикистон расмийлари Қаҳҳоров ва Юнусовга чиқарилган ҳукмга изоҳ беришмаган.
Маҳкум Асқар Юнусовнинг отаси Абдулазиз Юнусов 15 сентябрь куни Озодлик радиоси билан телефон орқали гаплашиб, ҳукм 14 сентябрь куни эълон қилинганини айтди. Унинг сўзларига кўра, суд ёпиқ эшиклар ортида ўтган, айбланувчиларнинг қариндошлари суд залига киритилмаган.
Абдурозиқ Қаҳҳоровнинг рафиқаси Наргис Жабборованинг Озодлик радиосига айтишича, судда фақат Қирғизистон тайинлаган адвокат Мелис Абдураимов иштирок этган.
Маҳкумнинг отаси Асқар Юнусовнинг таъкидлашича, терговда ҳеч қандай далил йўқ, фақат унинг ўғли қуролланган одамларнинг ёнида бўлгани тасвирланган видеодан ташқари. «Бу унинг айбининг ягона исботи», дейди у.
Асқар Юнусов ва Абдурозиқ Қаҳҳоров шу йилнинг май ойида ноаниқ шароитда Қирғизистон хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган. Абдулазиз Юнусовнинг айтишича, улар қирғизлар билан чегараланмаган чегара зонасида бир кўчада яшайдилар.
Айни пайтда, 15 сентябрда ўша суд уч этник тожик — Қирғизистон фуқаролари устидан суд жараёнини бошлади. Шунингдек, улар апрель қуролли тўқнашуви пайтида жиноят содир этганликда айбланмоқда. Прокуратура уларнинг ҳар бирини 20 йилга озодликдан маҳрум этишни талаб қилди. Ҳукм 21 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.
«Озоди» радиоси ихтиёрида бўлган ҳужжатларга кўра, ҳибсга олинганлар хиёнат, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ва гиёҳванд моддалар савдосида айбланмоқда.
Тожикистон — Қирғизистон чегарасида тўқнашувлар 28 ва 29 апрель кунлари содир бўлган. Тожикистон расмийларининг айтишича, чегарадаги можаро пайтида 19 киши ҳалок бўлган, 87 киши жароҳатланган. Қирғиз томони маълумотига кўра, 189 қирғиз фуқароси жароҳатланган, 36 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлган.
Душанбе ва Бишкек бир-бирини қуролли можарони бошлаганликда айблаб, қуролли можаро юзасидан иш қўзғатди. Тожикистон ва Қирғизистон Бош прокуратуралари тергов қандай олиб борилаётгани ҳақида хабар бермаяпти.
Қирғиз-тожик чегарасининг узунлиги 970-980 километрни ташкил этади, шундан атиги 519 километри делимитация ва демаркация қилинган.Бу ҳолат кўпинча чегара зоналари аҳолиси ўртасида сув, ер ва яйловлардан фойдаланиш борасида келишмовчиликларга олиб келади. Кўпинча одамларнинг қурбон бўлишига олиб келадиган низолар келиб чиқади.
Қирғизистоннинг Боткен вилояти суди Тожикистоннинг икки фуқаросини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Суд уларни Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 380 моддаси («Тинчликка қарши жиноятлар») ва 391 моддаси («Талончилик») бўйича айбдор деб топди.