Ссылки доступа

Афғонистондаги Толибон ҳукуматида зиддиятлар бошланди


Абдул Гани Барадар

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган Толибон ҳаракатида зиддият юзага келди. Толибон ҳукумати бошлиғининг ўринбосари ва ҳаракат асосчиларидан бири Абдул Ғани Барадар ғойиб бўлди. Бу ҳақда Толибоннинг юқори мартабали манбаларига таяниб, BBC хабар бермоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, Барадар қочқинлар сиёсати билан шуғулланувчи Халил Раҳмон Ҳаққоний билан келишмаган.

BBC суҳбатдошларига кўра, баҳс Толибон йиғилишларидан бирида келиб чиққан ва жанжалга айланган. Манбаларнинг айтишича, можарога Барадарнинг Толибон ҳукумати тузилмасидан норозилиги сабаб бўлган.

Баҳс-мунозараларнинг асл манбаи Толибон ғалабасининг марказида ким ҳисобланиши ҳақидаги баҳсдир, деб ёзади BBC. АҚШ қўшинларини олиб чиқиш тўғрисида Доҳа келишувига имзо чеккан Барадар дипломатия ғалаба қозонди деб ҳисоблайди. «Ҳаққоний тармоғи» вакили Ҳаққонийнинг фикрича, «Толибон» нинг муваффақияти жангарилар туфайли бўлган.

Можародан кейин Барадар Кобулни тарк этиб, Қандаҳорга кетган, дейди манбалар. Толибон вакили Барадар олий раҳбар билан учрашаётганини айтди, лекин кейинчалик BBCга чарчаганини ва дам олиш кераклигини маълум қилган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқлар ва ҳинд матбуотида Толибон гуруҳлари ўртасидаги зиддият натижасида Барадарнинг оғир яралангани ва ўлгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. 13 сентябрь куни Толибон аудиоёзув чиқарди, унда Барадар ўзининг ўлими ҳақидаги хабарни рад этган.

Бу хабарларнинг ҳаммаси расман тасдиқланмаган. Афғонистонликларнинг кўпчилиги Толибоннинг даъвосига ишонмайди. Масалан, 2015 йилда исломчилар Толибон асосчиси ва раҳбари мулла Умарнинг ўлимини икки йилдан кўпроқ яширишганини тан олишди. Шу билан бирга, бу вақт давомида унинг номидан расмий баёнотлар тарқатилди.

XS
SM
MD
LG