Ссылки доступа

Қозоғистон қуролларини Тожикистонга текин етказиб бериш тўғрисидаги қонун лойиҳаси мажлисга киритилди


Қозоғистон қуролларини Тожикистонга текин етказиб бериш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қозоғистон парламенти мажлисига киритилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси мажлисининг халқаро ишлар ва мудофаа қўмитаси раиси Ойгул Куспан маълум қилди.

Мажлис спикери Нурлан Нигматуллиннинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида хавфсизликни таъминлашда ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида» деб номланган».

Куспанга кўра, бу шартнома 2021 йил 12 июлда Нур-Султонда имзоланган.

- Қозоғистон Тожикистонга текин ҳарбий-техник ёрдам беради. Комиссия қонун лойиҳаси бўйича хулоса чиқаришга тайёр, деди у.

Август ойида Тожикистон қўшни Афғонистонни назоратга олган Толибон ҳаракатига қарши эканини очиқ эълон қилди.

1990 йилларнинг бошидан буён ҳокимиятда бўлган Имомали Раҳмон Афғонистон можароси пайтида Толибонга қарши курашган афғон тожикларини қўллаб-қувватлаган. Тожикистонликлар ҳам Афғонистоннинг толибларга қаршилик кўрсатган ягона минтақаси — Панжшир дарасида тўпланган.

Қозоғистон Тожикистонга бепул ҳарбий ёрдам кўрсатиши ҳақидаги биринчи хабар шу йилнинг 8 июнида пайдо бўлган. Қозоғистон Мудофаа вазирлиги махсус қонун лойиҳасини тайёрлаётганини эълон қилди, унга кўра Тожикистон ҳарбий ёрдам сифатида уч миллиондан ортиқ қурол олади. Хабарда айтилишича, ҳарбий техника Тожикистоннинг «Роҳати» станциясига Жамбил вилоятининг Отар станциясидаги ҳарбий қисмдан келиши керак.

Қозоғистоннинг Тожикистонга ҳарбий ёрдам кўрсатгани ҳақидаги маълумотлар ижтимоий тармоқларда турли тахминларни келтириб чиқарди. Бир ойдан кўпроқ вақт олдин қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув бошланиб, натижада 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, юзга яқин одам жароҳатланган.

Шу муносабат билан, 8 июнь куни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Қирғизистонга ҳам худди шундай ҳарбий ёрдам кўрсатилаётгани ва Тожикистонга берилган ҳарбий ёрдамнинг қирғиз-тожик можаросига алоқаси йўқлигини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG