Ссылки доступа

Қирғизистон ИИВ: Таниқли тадбиркор Алмаз Сарибоев ҳокимиятни эгаллашга уринишда қўлга олинди


Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги 15 сентябрь куни «ҳокимиятни зўравонлик билан қўлга киритиш» ҳолатида бир қатор сиёсатчиларнинг сўроқ қилиниши ҳақидаги расмий маълумотларни эълон қилди.

Маълум қилинишича, «Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов хизмати ишлаб чиқаришда Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 309 моддаси («Ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаш») бўйича Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрига киритилган материал текширилмоқда».

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 15 сентябрь куни ушбу иш доирасида Толубай банки директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Алмаз Сарибоев ҳибсга олинган. У вақтинчалик ҳибсхонага жойлаштирилди. Худди шу гумон билан, 14 сентябрь куни Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошлиғининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ушланиб, вақтинчалик изоляторга жойлаштирилган.

«Дастлабки тергов жараёнида собиқ ҳукумат амалдорлари, Жўқорғи Кенгесининг собиқ ва ҳозирги депутатлари гувоҳ сифатида чақирилган ва сўроқ қилинган. Ҳозирги кунда бир қатор тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабарида.

Аввалроқ Интернетда Асанов ва Сарибоевнинг телефонда гаплашгани ҳақидаги аудиоёзув тарқалган эди. Суҳбатда депутат Жанарбек Акаев, Ички ишлар вазирлигининг собиқ бошлиғи Мелис Турганбоевнинг исми тилга олинди. Уларнинг ўзлари бу овозни «сохта» деб аташган.

XS
SM
MD
LG