Ссылки доступа

АҚШ, Британия ва Австралия мудофаа иттифоқини тузадилар


Австралия, Буюк Британия ва Қўшма Штатлар мудофаа ва хавфсизлик бўйича янги уч томонлама ҳамкорликни эълон қилди — AUUKUS. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

«Бу ташаббус ҳар биримиз манёвр қилиш ва тез ривожланаётган таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун энг илғор қобилиятларга эга бўлишни таъминлашга қаратилган», деди АҚШ Президенти Жо Байден.

Австралия Буюк Британия ва Қўшма Штатлар Хитойнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасида ҳарбий иштироки кучайиб бораётганидан хавотирда. Янги ҳамкорлик Пекиннинг минтақавий таъсирига, айниқса Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли таъсирига, шунингдек Хитойнинг ҳарбий ва технологик кучига қарши туриши керак.

AUUKUSнинг биринчи лойиҳаси Австралияни ядровий қуролсиз ядровий сув ости кемалари билан жиҳозлаш бўлади. Австралия Франция билан 66 миллиард долларлик шартномадан воз кечиб, иттифоқчилардан қурилиш технологиясини олади. Албатта бундан Париж ғазабланди. Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан “France Info” радиостанцияси эфирида: «Бу чиндан ҳам орқадан санчилган пичоқ. Иттифоқчилар бундай ҳаракат қилмайди», деди.

2017 йилда Австралия Франциянинг Naval Group кемасозлик компанияси билан қиймати 60 миллиард доллардан ортиқ бўлган 12 та сув ости кемаси қурилиши тўғрисида шартнома эълон қилди. Бу мамлакат тарихидаги энг йирик мудофаа шартномаси.

Австралия бош вазири Скотт Моррисон ўз мамлакати АҚШдан узоқ масофали Tomahawk қанотли ракеталарини сотиб олишини маълум қилди. Улар узоқ масофали зарбалар учун Австралия қироллик денгиз флотининг эсминецларига ўрнатилади, деди Австралия бош вазири журналистларга.

AUUKUS ҳамкорлиги доирасида Австралия, Буюк Британия ва АҚШ ҳам кибер технология, сунъий интеллект ва квант технологиялари соҳасида яқиндан ишлаш ниятида, дейилади альянсни тузиш тўғрисидаги баёнотда.

XS
SM
MD
LG