Лавровнинг сўзларига кўра, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин телефон орқали суҳбат чоғида Путинни ўйинларга таклиф қилган.
2020 йил декабрь ойида Спорт арбитраж суди (CAS) Россия раҳбариятига, шу жумладан президентга кейинги икки йил ичида Олимпиада ва жаҳон чемпионатларига ташриф буюришни тақиқлади. Бу Россия спортидаги допинг можароси, хусусан, Москва допингга қарши лабораторияси маълумотлар базасига ўзгартиришлар киритгани билан боғлиқ. Арбитраж қарори билан турнирга мезбонлик қиладиган давлат раҳбарининг шахсий таклифи бундан мустасно.
Бундан ташқари, ҳакамлик қарорига кўра, икки йил давомида россиялик спортчилар миллий байроқ остида халқаро мусобақаларда қатнаша олмайди. Гимн янграши ҳам тақиқланган.
Россия спортидаги допинг можароси бир неча йиллардан буён давом этмоқда. Россия ҳукумати допинг дастури давлат даражасида мавжудлигини рад этади.