Ссылки доступа

Қирғизистон ИИВнинг собиқ ўринбосари Курсан Асанов икки ойга ўта хавфли жиноятчилар тергов изоляторига жойлаштирилди


Курсан Асанов

Қирғизистонда суд ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асановни икки ойга ҳибсга олди. У Чуй вилоятининг Нижний-Нооруз қишлоғидаги 50-қамоқда сақланади.

Асанов 14 сентябрь куни ҳибсга олинган. Тергов маълумотларига кўра, у бошқа шахслар билан тил бириктириб, ҳокимиятни зўравонлик билан забт этишга тайёргарлик кўраётган бўлган. Унга Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 309 моддаси (ҳокимиятни зўрлик билан тортиб олиш) бўйича жиноят содир этганликда гумон қилинганлиги тўғрисида хабар берилган.

Асанов ҳибсга олинишидан олдин, унинг президентлик сайловларида штаб-квартирасида ишлаган Алмаз Сарибоев билан телефонда гаплашгани ҳақидаги аудиоёзув Интернетда тарқатилган эди.

Асановнинг адвокатлари унинг айбсиз эканига ишонишади ва ёлғон маълумотларга асосланиб ҳибсга олинган, деб ҳисоблайди.

Первомайский туман суди, шунингдек, Толубай тижорат банки директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Алмаз Сарибоевни ҳибсга олди. У 15 ноябрга қадар Бишкекдаги СИЗО-1га ўтказилади.

Курсан Асановнинг адвокатлари СИЗО-50да айниқса хавфли жиноятчилар жазони ўтаётганини таъкидлайдилар. 2015 йилда бу муассасадан 9 маҳбус қочиб, соқчиларни ўлдирган.

Асанов бошқа ҳолатларда ҳам гумонланувчи сифатида сақланмоқда. Унга қарши учта иш бирлаштирилган ва ҳозирда Бишкекнинг Первомайский туман судида кўрилмоқда.

XS
SM
MD
LG