Мазкур меъёр Президент 14 сентябрда имзолаган “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда белгилаб қўйилди.
Мирзиёев 2017 йилнинг 2 сентябрь куни имзолаган "Валюта сиёсатини либераллаштиришнинг биринчи навбатда қилиниши лозим чоралари тўғрисида"ги фармонда 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб, юридик ва жисмоний шахслар хорижий валютани тижорат банкларида чекланмаган миқдорда сотиш ва сотиб олиши мумкинлиги қайд этилган.
Бу фармон асосида мамлакатдаги тижорат банклари хорижий валютани эркин сотиш-сотиб олиш, фуқаролар эса истаганича сотиш-сотиб олиш имкониятига эга бўлган.
Бироқ шу кунгача фуқароларнинг ўзаро олди-бердисини хорижий валютада амалга оширишга қонуний асос мавжуд эмас эди.