Ссылки доступа

Қирғизистонда «Қумтор иши» бўйича собиқ бош вазир Жоомарт Оторбоев ҳибсга олинди

Джоомарт Оторбаев
Джоомарт Оторбаев

Қирғизистонда яна бир собиқ бош вазир «Қумтор» олтин кони билан боғлиқ коррупция ва бошқа қонунбузарлик иши бўйича ҳибсга олинди.

16 сентябрь куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Жоомарт Оторбоев ҳибсга олинганини ва тергов изоляторига жойлаштирилганини маълум қилди.

Яқин 48 соат ичида Бишкекнинг Биринчи Майком суди унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласини кўриб чиқади, дейилади қўмитада.

Жоомарт Оторбоев 2014 йил мартидан 2015 йилнинг апрелигача Қирғизистон ҳукуматини бошқарган. Ўтган бир неча ой ичида Қирғизистонда бир қанча собиқ бош вазирлар, собиқ амалдорлар, собиқ ва ҳозирги депутатлар «Қумтор» лойиҳаси билан боғлиқ ишда ҳибсга олинган.

Қумтор кўп йиллар давомида молиявий ва экологик тортишувларга сабаб бўлган ва ҳозирда штат ва кон оператори Канаданинг Centerra Gold компанияси ўртасида назорат учун кураш давом этмоқда.

Қирғизистон ҳукумати конни вақтинча назорат остига олди, уни Қирғизистон президенти Садир Жапаров экологик ва хавфсизлик қоидаларини бузиш бўйича зарур қадам деб атади. Centerra Gold Қирғизистоннинг ҳаракатларини «ноқонуний» деб атади.

XS
SM
MD
LG