Ссылки доступа

Қирғизистонда ўғирлаб кетилган Ўрхон Инанди Туркия фуқаролигидан чиқиш учун ариза берди


Участники акции с требованием найти Орхана Инанды. Бишкек, июнь 2021 года
Участники акции с требованием найти Орхана Инанды. Бишкек, июнь 2021 года

16 сентябрь куни Туркия пойтахти Анқарада Қирғизистон фуқароси, Туркияда туғилган Ўрхон Инанди иши бўйича суд жараёни бошланди. Туркиянинг “Анадолу” давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, Инанди видеоконференсалоқа орқали қамоқхонадаги тингловда қатнашган.

Айбланувчининг айтишича, қўли цинганлиги учун у суд жараёнига тайёрлана олмаган ва қўшимча вақт талаб қилган. У, шунингдек, Туркия суди уни жиноий жавобгарликка тортишга ҳақли эмаслигини айтди, чунки унинг ўзи Қирғизистон фуқароси ва Туркия фуқаролигидан чиқиш учун ариза берган.

Суд Инандини ҳибсда қолдирди ва кейинги суд мажлисини 23 ноябрга тайинлади.

Туркия прокурорлари Инанди учун 15 йилдан 22 ярим йилгача қамоқ жазосини сўрамоқда. Унга «қуролли террорчилик ташкилотини бошқариш» айбловш қўйилган.

Ўрхон Инанди Туркияда туғилган, у 1995 йилда Қирғизистонга келган, 2012 йилда Қирғизистон фуқаролигини олган. У “Сапат” (собиқ Себат) халқаро таълим муассасасини бошқаради. 1 июнга ўтар кечаси Инанди ғойиб бўлди. Қирғизистон полицияси «одам ўғирлаш» моддаси бўйича иш очди. Кейинчалик у Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган.

5 июль куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон халққа мурожаатида Туркия махсус хизматлари вакиллари Ўрхон Инандини мамлакатга олиб келганини айтди. Шу билан бирга, у ҳибсга олинган кишини «ФEТОнинг Марказий Осиёдаги етакчиси» деб атади ва у турк адлия қўлига топширилганини айтди. Шундан сўнг, Бишкек полицияси Инандининг Қирғизистон паспортини олиш қонунийлигини текшираётганини эълон қилди ва Ҳарбий прокуратура уни чет элга экспорт қилиш фактини текширишни бошлади.

XS
SM
MD
LG