Ссылки доступа

Хитой Қирғизистонга ижтимоий-иқтисодий соҳани қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар ажратишга тайёр


Хитой Қирғизистонга мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун 650 миллион юань (тахминан 100 миллион доллар) ажратишга тайёр. Бу ҳақда ХХР ТИВ Ван И 16 сентябрь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашувда маълум қилди.

Учрашув Душанбеда бўлиб ўтди, у ерда шу кунларда КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг сессиялари ва ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Қирғизистон Республикаси раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар Қирғизистон ва Хитой ўртасида хавфсизлик ва мудофаа, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестицияларни жалб қилиш каби турли соҳаларда дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Садир Жапаров, бошқа масалалар қаторида, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш мавзусини кўтариб, бу лойиҳа нафақат Қирғизистон, балки минтақа учун муҳим эканлигини, қирғиз томони бу борада фаол мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини қайд этди.

Ван И, ўз навбатида, Хитой ҳукумати Қирғизистонга коронавирус инфекциясига қарши 650 миллион юань ва бир миллион дозалик вакцина ажратишга тайёрлигини айтди.

XS
SM
MD
LG