Ссылки доступа

Толибон тожик юк машиналари маршрутлари географиясига таъсир кўрсатди (видео)


Водители грузовых фур в Таджикистане сетуют на снижение заработка
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:16 0:00

Афғонистондаги сўнгги ўзгаришлардан сўнг, бу мамлакат орқали юк ташиш усули ҳам ўзгарди. Бир ой олдин «Толибон» радикал гуруҳи Афғонистон ҳудудининг катта қисмини, жумладан, Тожикистон билан давлат чегараси орқали ўтиш пунктларини ўз назоратига олган.

Тожикистон-Афғонистон чегарасининг умумий узунлиги 1400 километрдан ошади. “Нижний Панж” (Тожикистон) — «Шерхон-Бандар» (Афғонистон) назорат-ўтказиш пункти орқали Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдан, шу жумладан Покистон ва Эрондан Тожикистонга барча савдо оқими ўтади.

Тожикистон транспорт вазирлиги вакилининг айтишича, юк машиналари ҳайдовчилари хавфсизлик нуқтаи назаридан фақат қўшни давлат билан чегара пунктларига ўтишга рухсат берилган.

Чеклов тожик ҳайдовчиларининг маршрутлари географиясини қисқартирган бўлсада, расмийларнинг айтишича, умумий импорт ва экспорт камаймаган.

«Бугун юк машиналаримиз Шерхон-Бандар назорат-ўтказиш пунктига боради. У ерда уларнинг юклари афғон юк машиналарига юкланади ёки аксинча, юклар афғон юк машиналаридан юкланади», — деди Транспорт вазирлиги расмий нашрининг бош муҳаррири Хандонгул Доробова Наклиот.

Аввалроқ, Тожикистондан юк машиналари ҳайдовчиларига коронавирус пандемияси туфайли Хитой ёки Туркманистон билан чегарани кесиб ўтолмаётган эди.

Бундай юк машиналари ҳайдовчиларидан бири Андрей Талаковнинг айтишича, у илгари Туркия, Хитой, Эрон ва Афғонистондан юк ташиган. Лекин ҳозир унинг машинаси қалин чанг билан қопланган, харидорини кутмоқда.

Бошқа ҳайдовчиларнинг айтишича, улар тўлиқ ишсиз бўлмасада, юк машиналарига талаб ўтган йилларга қараганда камайган ва бу уларнинг даромадларининг камайишига олиб келган.

60 ёшли душанбелик ҳайдовчи Файзулло Наботовнинг айтишича, у ҳар ҳафта Қирғизистондан Афғонистонга юк ташар эди, ҳозир эса бундай даромаддан маҳрум бўлган.

«Ҳозирги вақтда Қирғизистон Тожикистондан келадиган барча йўлларни тўлиқ тўсиб қўйди ва Афғонистондаги вазият жуда хавфли. Лекин Қирғизистон ва Ўзбекистондан машиналар бизга, Тожикистонга бемалол келиши мумкин», — деди Наботов.

Айни пайтда, Тожикистон Транспорт вазирлиги чекловлар CОВИД-19 тарқалиши ва Толибон Афғонистонда ҳокимиятга қайтиши ортидан қўйилганини айтмоқда.

Тожикистон транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, охирги бир йилда хорижий давлатлар билан юк ташиш ҳажми 111 фоизга ошган. Расмий маълумотларга кўра, маҳсулотлар Тожикистонга асосан Пахтаобод ва Фотехобод (Ўзбекистон), Нижний Панж (Афғонистон) ва Кулма (Хитой) назорат-ўтказиш пунктлари орқали олиб келинади.

XS
SM
MD
LG