Ссылки доступа

WNA: Қозоғистон 2020 йилда уран қазиб олиш бўйича дунёда етакчилик қилди


Жаҳон ядро ассоциацияси (WNA) маълумотларига кўра, 2020 йилда Қозоғистон 19,8 минг тонна уран ишлаб чиқарган, бу ўтган йилги жаҳон уранининг 41 фоизини ташкил қилади.

Австралия рўйхатда иккинчи ўринни эгаллади. Мамлакатда ўтган йили 6,2 минг тонна уран қазиб олинган. Учинчи ўринни Намибия (5,41 минг тонна), тўртинчи — Канада (3,88 минг тонна) эгаллади. Бешинчи ўринда Ўзбекистон (3,5 минг тонна).

WNA маълумотларига кўра, 2012 йилдан бери Қозоғистонда ишлаб чиқариш ҳажми 21 минг тоннадан ошган ва 2016 йилда 24,6 минг тоннага етган. WNA таъкидлашича, 2019 йилда жаҳонда уран ишлаб чиқаришнинг 85 фоиздан кўпроғи ишлаб чиқариш бўйича 10 та йирик компаниялар улушига тўғри келган, улар орасида “Казатомпром” бор.

Қозоғистон захиралари 907 минг тоннани ташкил этади (жаҳон захирасининг 15 фоизи). Хом ашё асосан Хитой, Россия ва Канадага экспорт қилинади.

2020 йилда жаҳон бозорида уранга бўлган талаб коронавирус пандемияси туфайли пасайиб кетди ва Қозоғистон келгуси икки йилда ишлаб чиқаришни камайтириш ташаббуси билан чиқди.

XS
SM
MD
LG