Ссылки доступа

Қўшма Штатлар Тожикистонга 115 минг доза Pfizer вакцинасини совға қилди


Қўшма Штатлар COVID-19 билан курашиш учун Тожикистонга 115 минг дозага яқин Pfizer вакцинасини юборди. Вакциналар жўнатилиши 20 сентябрь куни Душанбеда АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали етказиб берилди, дея хабар беради АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси.

«Тожикистонга Pfizer вакцинасини етказиб бериш АҚШ ҳукумати томонидан бутун дунё бўйлаб фойдаланиш учун COVID-19 вакциналарига глобал кириш марказига (VOVAX) берилган 500 миллион дозали хавфсиз ва самарали COVID-19 вакцинасининг бир қисмидир», дейилади АҚШ элчихонаси хабарида.

Дипломатик ваколатхонанинг хабар беришича, қолган дозалар шу ҳафта охирида келади ва дозаларнинг умумий сони 325,260 ни ташкил қилади.

АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Жон Марк Поммерсхаймнинг таъкидлашича, Америка Қўшма Штатлари Тожикистонга 2 миллион 100 минг дозадаги коронавирусга қарши вакцина етказиб берган. 26 июль куни АҚШ ҳукумати COVAX дастури бўйича Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига 1,5 миллион дозалик Модерна вакцинасини ўтказди, бу 750 минг кишини ёки Тожикистон фуқароларининг тахминан 13 фоизини тўлиқ эмлаш учун етарли.

Бундан ташқари, Тожикистон Миллий Эмлаш Марказига ҳар бири 258 литр ҳажмли саккизта ультра-музлатгич етказиб берилди ва уларнинг бештаси UNICEFнинг саъй-ҳаракатлари билан уланган.

Тожикистон аллақачон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX дастури доирасида Ҳиндистондан 192 минг доз AstraZeneca вакцинасини олган. Озарбайжон ҳукумати Тожикистонга бу вакцинанинг 40 минг дозасини топширди. Июнь охирида Хитойдан CоронаВаc вакцинасининг 300 минг дозаси Хитойдан Душанбеда етказиб берилди. Август ойида Россия Тожикистонга гуманитар ёрдам сифатида Спутник В коронавирусига қарши 50 минг дозалик маҳаллий вакцинани юборди. Бугунги кунга келиб, COVAX дастури бўйича Тожикистонга 4,8 миллиондан ортиқ дозада вакцина юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ўтган ой 18 ёшдан ошган фуқаролар учун мажбурий коронавирус эмлашини эълон қилди. Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда COVID-19 га қарши эмланганлар сони 2 миллиондан ошган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, эпидемия бошланганидан буён мамлакатда 17 мингдан ортиқ COVID-19 ҳолатлари қайд этилган, 124 киши ушбу касалликдан вафот этган. Статистик маълумотларга кўра, ҳамма ҳам ишонмайди, чунки коронавирусдан касалланганлар ва ўлганлар сони бир неча баравар кўп.

XS
SM
MD
LG