Ссылки доступа

Қозоғистонда уйидан чиқариб юборилган шахс беш кишини отиб ўлдирди


Сотрудники полиции рядом с домом, где произошла стрельба. Алматы, 20 сентября 2021 года

Олмаотадаги отишма натижасида беш киши ҳалок бўлди, бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси хабар қилди. Полициянинг хабар беришича, отишма Алатау туманидаги хусусий уйдан оилани мажбуран чиқариб юборишга уриниш пайтида бошланган.


Ўқ узган шахс 54 ёшли уйдан чиқариб юборилганларда бири. Икки полиция ходими, битта хусусий суд ижрочиси ва икки тинч фуқаро ҳалок бўлди.

«Гумонланувчи зарарсизлантирилди ва ҳибсга олинди. Ҳозирда вазият назорат остида», — дейилади полиция хабарида.

Ярадорлар ҳақида маълумот йўқ.

Мажбурий кўчириш — Қозоғистонда сўнгги йилларда чуқур илдиз отган амалиёт бўлиб, суд жараёнларида ютқазганлар, асосан банк ссудаси қарздорлари уйларидан ҳайдаб чиқарилмоқда.

XS
SM
MD
LG