Ссылки доступа

Бишкекда тадбиркор аёлларнинг қирғиз-ўзбек форуми бўлиб ўтади


21-23 сентябрь кунлари Бишкекда «Қирғизистон ва Ўзбекистон тадбиркор аёлларининг мулоқоти» халқаро аёллар бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Қирғизистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу тадбир икки республика иқтисодиётининг турли тармоқлари раҳбарлари бўлган аёлларга ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун тажриба алмашиш ва ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш имконини беради. Форумни Қирғизистон Республикасининг биринчи хоними Ойгул Жапарова, шунингдек, Ўзбекистон Олий Мажлиси раиси Танзила Нарбоева очиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари: Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистондан аёл сиёсатчилар чиқиш қилиши кутилмоқда.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, форум доирасида иштирокчилар Иссиқ-Кўлга саёҳат қилишлари, шунингдек, онлайн мулоқот қилишлари режалаштирилган. Халқаро ташкилотлар вакиллари аёлларга ишбилармон аёлларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар ҳақида айтиб беришади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ёзида Қирғизистон ва Ўзбекистон икки мамлакат ишбилармонларининг агросаноат мажмуаси, кийим-кечак, тўқимачилик, ишлаб чиқариш, тоғ-кон ва металлургия саноати соҳасидаги лойиҳаларини молиялаштирадиган қўшма жамғарма яратаётгани маълум бўлди.Жамғарманинг устав капитали 50 миллион долларни ташкил этади ва босқичма-босқич 200 миллион долларгача кўпаяди.

XS
SM
MD
LG