Ссылки доступа

АҚШ илк бор криптовалюта айирбошлаш платформасига санкциялар киритди


АҚШ биринчи марта SEUX криптовалюта айирбошлаш платформасига санкциялар киритди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги хабар берди.

Молия вазирлигининг баёнотида айтилишича, Россиядаги филиаллар орқали крипто алмашинуви киберҳужумларда ноқонуний тўловларни амалга оширишга рухсат берган. Бунинг учун камида саккиз турдаги тўлов дастурлари жалб қилинган.

АҚШ расмийларига кўра, SUEX компаниясининг маълум битимларининг 40 фоиздан кўпроғи ноқонуний ташкилотларга тегишли. АҚШ молия вазирлигининг маълумотларига кўра, бундай криптовалюта биржалари ўзларининг ноқонуний даромадларини олиш мақсадида ноқонуний фаолиятни осонлаштиради.

2018 йилда ташкил этилганидан буён SUEX юз миллионлаб долларлик крипто валютасини ўтказди — асосан биткоинларда. 2020 йилда ransomware хакерлари, scamrs ва darknet операторларига тўловлар 400 миллион доллардан ошди — бу 2019 йилга қараганда тўрт баравар кўп.

SUEX OTC криптовалюта брокери Чехияда қонуний рўйхатдан ўтган, лекин мамлакатда фаолият олоиб бормайди. Биржа Москва ва Санкт-Петербургдаги филиалларида, шунингдек, Россия ва Яқин Шарқнинг баъзи бошқа ҳудудларида ишлайди. SUEX криптовалюта активларини ушбу филиалларда нақд пулга айлантириш ва кўчмас мулк, автомобиль ва яхталар каби жисмоний активларга айлантириш имкониятига эга эканлигини даъво қилмоқда.

XS
SM
MD
LG