Ссылки доступа

Тожикистонда афғон қочқинларининг болалари учун ягона мактаб ёпилиши мумкин


Занятие в школе для детей афганских беженцев в Душанбе

Кобулда ҳукумат алмашганидан кейин Тожикистонда афғон қочқинларининг болалари учун ягона мактаб давлат ёрдамидан айрилиб, ёпилиш арафасида.

Афғон қочқинларининг болалари ўқийдиган Сомониён мактабини молиялаштириш Афғонистонда толиблар ҳокимиятга келганида тўхтади, — деди таълим муассасаси директори ўринбосари Миржамил Фаҳризода.

“Сомониён” мактаби хусусий бинода жойлашган бўлиб, ойлик ижара нархи 2500 доллар. Янги Афғонистон ҳукумати томонидан молиялаштириш тўхтатилгач, мактаб маъмурияти таълим шартномаси миқдорини ойига 100 дан 150 сомонийгача (9-13 доллар) вақтинча оширишга қарор қилди. Мактаб раҳбарияти молиявий муаммолар ҳомийлар ва ғамхўр одамлар ёрдамида ҳал қилинишига умид қилмоқда.

«Мактабни молиялаштириш масаласини Афғонистон расмийлари ҳал қилиши керак. Агар Кобулда молиялаштириш рад этилса, Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонаси ёрдам сўраб афғон тадбиркорларига мурожаат қилади. Биз оптимистмиз. Машғулотлар учун шартнома миқдорининг ошишига келсак, бу умид қиламанки, вақтинчалик чора. Ўйлайманки, мактаб юзага келган қийинчиликларга қарамай ишлайди», — дейди Миржамил Фаҳризода.

Тожикистондаги ягона афғон мактабининг аҳволи ўқувчиларнинг ота-оналарини қаттиқ ташвишга солмоқда.

Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбар ўтган ҳафта дипломатлар афғон қочқинлари учун мўлжалланган мактаб ёпилмаслиги учун ҳамма нарсани қилишини айтди. «Бу ерда кўплаб афғон оилалари яшайди. Мактаб ихтиёрий асосда ишлайди. Ҳозирги асосий муаммомиз — мактаб биносининг ижараси. Биз бу муаммони ҳал қилишга ҳаракат қиламиз ва биз билимга интилган ҳар бир киши учун мактаб эшиклари доимо очиқ бўлиши учун ҳамма нарсани қиламиз», деди элчи.

Мактаб 2000 йилда БМТ ҚОКБ ёрдами билан ташкил этилган. Ҳозир бу ерда 420 бола икки сменада шуғулланади. Толибон мамлакатни эгаллаб олганидан кейин ота-онаси мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган болалар туфайли янги ўқув йилида ўқувчилар сони ортди.

Сомониён мактабида 30 ўқитувчи бор, уларнинг маоши 700-900 сомоний (60-80 доллар). Коммунал хизматлар ва ўқитувчиларнинг иш ҳақи мактаб ўқувчиларининг ота-оналари ҳисобидан амалга оширилади.

Афғон қочқинларининг болалари кирилл алифбосини яхши билишмайди, шунинг учун мактаб араб ёзувида ўқитилади. Тахминан бир йил олдин, Ҳиндистон ҳукумати ушбу мактабда компьютер синфи очилишини молиялаштирди. Техник тажриба хонаси 480 боланинг тегишли эҳтиёжларини қондиради.

Ёзда Афғонистоннинг шимолий вилоятларининг юзлаб аҳолиси толиблардан Тожикистонга қочган. Кўп қочқинлар ўз ватанларига қайтарилди, бироқ баъзилари Тожикистон ҳудудида қолишни афзал кўришди.

XS
SM
MD
LG