Ссылки доступа

Европа суди Литвиненко ўлимига Россия жавобгар экани тўғрисида қарор чиқарди


U.K. – Aleksandr Litvinenko, former KGB poses with his book "Blowing Up Russia: Terror From Within" at his home in London, May 10, 2002
U.K. – Aleksandr Litvinenko, former KGB poses with his book "Blowing Up Russia: Terror From Within" at his home in London, May 10, 2002

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россия Федерал хавфсизлик хизмати - ФХХнинг собиқ зобити Александр Литвиненко ўлими учун масъулият Россия зиммасида экани тўғрисида қарор чиқарди. Литвиненко 2006 йилда Лондонда заҳарланган эди.

Унинг чойига "полониум 210" деган камёб радиоактив модда қўшилгани аниқланган. Президент Путин танқидчиси бўлган 43 ёшли Литвиненко заҳарланганидан сўнг касалхонада бир неча кундан сўнг вафот этган.

2016 йилда Литвиненко ўлими юзасидан ниҳоясига етган тергов президент Путин уни ўлдириш учун кўрсатма берган бўлиши эҳтимол, деган хулосани эълон қилган.

Литвиненкони ўлдиришда ФХХнинг собиқ ходимлари, айни пайтда Дума депутати Андрей Луговой ва Дмитрий Ковтун гумонланмоқда.

Страсбургдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди 21 сентябрдаги қарорида “жиноятни Луговой билан Ковтун амалга оширгани деярли аниқ”, улар “Россия агентлари сифатида фаолият юритган”, деб таъкидлади.

Суд Россия ҳукумати мазкур айбловни инкор этувчи далилларни тақдим эта олмаганини ҳам билдирди. Россия ҳукумати, Луговой ва Ковтун қотилликка алоқадор эмаслигини айтиб келади.

Литвиненко 1999 йилда Россия махсус хизмати олигарх Борис Березовскийни жисмонан йўқ қилишни режалаштираётганини жамоатчиликка ошкор қилган ва шундан сўнг мамлакатдан қочиб кетган эди.

XS
SM
MD
LG