Ссылки доступа

Эрдўғон Туркия Қримнинг Россияга қўшиб олинишини тан олмаслигини яна бир бор таъкидлади


Президент Турции Реджеп Эрдоган

Анқара Украинанинг ҳудудий яхлитлигини сақлаш тарафдори ва Қримнинг Россияга қўшиб олинишини тан олмайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон БМТ Бош ассамблеясининг 76 сессиясида сўзлаган ҳолда айтиб ўтди.

Аввалроқ Туркия Ташқи ишлар вазирлиги аннексия қилинган Қримда Давлат Думаси сайловини тан олишдан бош тортганди. Уларнинг натижалари Анқара учун қонуний кучга эга эмас, чунки у Украина ярим оролининг Россияга қўшиб олинишини ноқонуний деб ҳисоблайди.

Кремль Туркиянинг сайловни тан олмаслик қарорини номақбул деб атади ва Россия Ташқи ишлар вазирлиги тегишли хулосалар чиқаришга ваъда берди. Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Россия Туркия Қримни тан олиш борасидаги позициясини ўзгартиришига умид қилмоқда.

Аввалроқ Эрдўғон Туркия Қримнинг Россия томонидан қўшиб олинишини тан олмаслигини ва ҳеч қачон тан олмаслигини бир неча бор таъкидлаган эди.

Сешанба куни Нью-Йоркда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувда Қримдаги гуманитар вазият ва Туркия ҳибсга олинганлар, жумладан қрим татарларини озод этишга қандай ҳисса қўшиши мумкинлиги муҳокама қилинди. Музокараларда, хусусан, денгиз соҳасида ҳарбий ҳамкорлик масалалари кўтарилди. Президентлар иқтисодий мавзуларга ҳам тўхталди. Улар ўз мамлакатлари ўртасида эркин савдо зонаси тўғрисида битим имзолаш зарурлигини таъкидладилар.

Владимир Зеленский БМТ Бош ассамблеяси иши муносабати билан Нью-Йоркда. Украина раҳбарининг ушбу халқаро платформадаги нутқи маҳаллий вақт билан 22 сентябрь, тушдан кейин кутилмоқда.

Апрель ойида Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида, Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралардан сўнг, Эрдўғон Анқара Киевнинг қўшилган Қримни қайта интеграциялашувини таъминлайдиган Қрим платформасини тузиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини айтди. У, шунингдек, Анқара ва Киев халқаро эътироф этилган чегаралар доирасида Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш ишларини давом эттиришини қўшимча қилди. Истанбулда Эрдўғон ва Зеленский ўртасидаги музокаралардан икки кун ўтиб, Россия Туркия билан парвозларни тўхтатди. Россия ҳукумати бу қарорни ушбу мамлакатда коронавирус инфекциялари сонининг кўпайиши билан изоҳлади.

XS
SM
MD
LG