Ссылки доступа

Бердимуҳамедов БМТ Бош ассамблеясида видеомурожаат билан чиқиш қилди


Президент Туркменистана Г.Бердымухамедов

21 сентябрь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида олдиндан ёзиб олинган видеомурожаат билан чиқиш қилди.

21-27 сентябрь кунлари Нью-Йоркдаги БМТ Бош қароргоҳида Бош Ассамблеянинг 76 сессияси бўлиб ўтмоқда.

Баъзи мамлакатлар раҳбарлари Бош Ассамблея сессиясида олдиндан ёзиб олинган видеомурожаатларни амалга оширадилар.

Бердимуҳамедов видеомурожаатида коронавирус пандемиясига қарши кураш, Афғонистондаги вазият каби глобал муаммоларга тўхталди.

У тинчлик, хавфсизлик, барқарор ривожланиш ва жаҳон тартибини сақлашни таъминлаш учун мамлакатларнинг миллий манфаатлари ва таклиф қилинаётган глобал дастурларни мувофиқлаштириш муҳимлигини қайд этди.

Мамлакатида коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланмаган, деб даъво қилишда давом этаётган Туркманистон Президенти, жаҳон ҳамжамиятининг пандемияга қарши курашдаги ҳаракатларини етарли эмас деб атади.

Туркман президенти Афғонистондаги вазиятга ҳам тўхталиб, Туркманистон бу мамлакатга иқтисодий ва гуманитар ёрдам беришда давом этишини ваъда қилди.

Унинг таъкидлашича, Афғонистонда шу пайтгача яратилган давлат институтлари ҳали «ўта мўрт» ва бу мамлакатдаги вазиятни кўриб чиқиш учун мувозанатли ва масъулиятли ёндашув зарур. Бердимуҳамедовнинг айтишича, Афғонистон билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш йўлларини белгилашда «мафкуравий имтиёзлар, эски шикоятлар, фобия ва стереотиплардан воз кечиш» керак.

Бердимуҳамедовнинг БМТ Бош ассамблеясидаги нутқи 21 сентябрь куни Нью-Йорк вақти билан соат 15:00 да эшитилди. Бу вақтда Ашхободда 22 сентябрь соат ярим тунги 12 лар атрофида эди.

Лекин Туркманистон давлат оммавий ахборот воситалари, жумладан, давлат ахборот агентлиги, давлат телевидениеси ва марказий газеталар Гурбангули Бердимуҳамедовнинг БМТ Бош Ассамблеясига юборган видеомурожаатлари ҳақида ҳали ҳеч нарса билдиришмаган. Бу ҳақда 22 сентябрь, соат 16:00 га қадар ҳеч қандай расмий хабар берилмади.

Айни пайтда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида Бердимуҳамедовнинг олдиндан ёзиб олинган видеомурожаатини эшитиш, Туркманистоннинг Москвадаги элчихонаси Туркман раҳбарининг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги бошқа хабарларни рад этишга мажбур бўлганига тўғри келди.

РИА-Новости ва РБК каби Россия ОАВлари Туркманистоннинг Россиядаги элчихонаси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг яна комага тушиб қолгани ҳақидаги хабарни рад этганини хабар қилди.

Бундан олдин, куннинг биринчи ярмида, баъзи Россия ОАВлари комага тушиб қолган Бердимуҳамедов ҳақида хабар тарқатишди.

Бердимуҳамедов даврида дунёнинг энг ёпиқ давлатларидан бирига айланган Туркманистон президентининг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишлар бундан олдин ҳам бир неча бор пайдо бўлган. Бунга президентнинг жамоатчилик кўзидан ғойиб бўлиши сабаб бўлган.

Шундай қилиб, 2019 йил июль-август ойларида Бердимуҳамедов деярли бир ойга тўсатдан ғойиб бўлди, бу жиддий касаллик ва ҳатто унинг ўлими ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлди.

«Азатлик» радиосининг Ашхободдаги хабардор манбасининг айтишича, Туркманистон президентининг БМТ Бош ассамблеясига қилган мурожаатининг видео ёзуви тахминан бир ҳафта олдин қилинган.

Манбанинг таъкидлашича, 16 сентябрь куни «Ватан» ахборот дастурида эълон қилинган ҳукумат йиғилиши ҳам олдиндан ёзиб олинган, ўша куни нутқ БМТ учун ёзилган.

Давлат телевидениесининг 16 сентябрь кунги ҳукумат йиғилишидан ёзиб олишида, Бердимуҳамедов БМТ Бош ассамблеясига юборилган видеомурожаатдаги ўша кийимда ўтирганини кўришингиз мумкин.

Ашхободдаги манбанинг таъкидлашича, иккита видео бир кунда олинган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 21 сентябрдаги йиғилишида, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров каби бир қатор бошқа давлатлар раҳбарларининг олдиндан ёзиб олинган нутқлари тингланди.

XS
SM
MD
LG