Ссылки доступа

Қирғизистонда бензин нархи ўсди ва Россияга қараганда қимматлашди


Қирғизистонда бензин нархи ошишда давом этмоқда. Сентябрь ойининг охирига келиб, Аи-92 ва Аи-95 брендлари Россияга қараганда 2-3 сомга қимматлашди. Одатда, ёнилғи-мойлаш материалларининг деярли барчаси Россиядан келишига қарамай Қирғизистонда бензин арзонроқ эди.

Қирғизистон Республикаси монополияга қарши тартибга солиш давлат агентлиги ЕАИИ мамлакатларида ёқилғи-мойлаш материаллари нархини солиштирди. Энг паст нарх Қозоғистонда, энг юқори — Арманистонда кузатилмоқда.

20 сентябрь ҳолатига кўра, ёқилғи-мойлаш материалларининг ўртача қиёсий нархи:

Кыргызстан

Казахстан

Россия

Белоруссия

Армения

Аи-92

57,5

34,5

53,9

67,2

78,7

Аи-95

62,0

40,7

59,6

69,6

80,6

ДТ

51,7

40,3

58,7

70,6

77,0

Аввалроқ, Қирғизистон нефть савдогарлари уюшмаси Россия сентябрь ойида экспорт божи билан ёнилғи-мойлаш материалларини етказиб бера бошлагани сабабли бензин нархининг яна кўтарилиши ҳақида огоҳлантирганди.

Ташкилотнинг айтишича, сўнгги 5 йил ичида Россия томонидан бож ундирилмасдан чиқарилган ҳажмлар ўзгармаган, гарчи Қирғизистонда энергия ресурсларига талаб доимий равишда ўсиб бормоқда. Бу ҳолат август ойида Қирғизистонга 2021 йилдаги индикатив баланс бўйича ажратилган бензин ҳажмининг тугашига олиб келди.

Қирғизистон ҳар йили тахминан 1,1 миллион тонна ёқилғи-мойлаш материалларини истеъмол қилади. 2016 йил охирида Россия Қирғизистон учун нефть ва нефть маҳсулотларига қўйиладиган божларни бекор қилди. Бунинг ўрнига импорт, маҳаллий ишлаб чиқариш, истеъмол ва бошқа деталларни ҳисобга олувчи индикатив баланс тузилди.

XS
SM
MD
LG