Ссылки доступа

Парламент сайловлари олдидан Қирғизистон ҳукумати Россияда муҳожирлар учун оммавий паспортлаш тизимини амалга оширади


Қирғизистон ҳукумати 4-17 октябрь кунлари оммавий паспортлаштиришни, биометрик маълумотларни тўплашни ва Россияда Қирғизистон фуқароларини сайловда овоз беришлари учун рўйхатдан ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар берди «Озодлик» радиосининг қирғиз хизмати.

Бу МСК аъзоларининг Россиядаги қирғизларнинг диаспоралари ва жамоат бирлашмалари вакиллари билан Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонасида бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинган. Қирғизистон Республикаси МСК аъзоси Анар Дубанбоеванинг айтишича, фуқароларни сайловчилар рўйхатига киритиш учун биометрик ва консуллик рўйхатидан ўтиш керак.

Буни энг яқин дипломатик ваколатхонада ёки консуллик идорасида қилиш мумкин. Россияда 20 та сайлов участкаси ташкил қилинади, шу жумладан Москва, Қозон, Краснодар, Самара, Томск, Хабаровск, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Новосибирск, Владивосток, Красноярск, Иркутск, Якутск, Южно-Сахалинск, Сургут ва Тюменда.

Қирғизистонда парламент сайловлари 28 ноябрга белгиланган. Улар аралаш сайлов тизими бўйича ўтказилади. Жўқорғи Кенгеснинг янги чақируви 90 депутатдан иборат бўлади: 54 та мандат пропорционал тизим бўйича тақсимланади (сиёсий партиялардан номзодлар ўртасида), 36 таси мажоритар тизим бўйича сайланади (бир мандатли сайлов округларида).

XS
SM
MD
LG