Унга кўра, воқеа 23 сентябрь куни соат 13:00 атрофида Боткен вилояти Кўк-Тош қишлоғининг Дахма участкасида содир бўлган. «Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистон мактабининг 8 синф ўқувчиларининг тўрттасини Тожикистондан келган 30 га яқин 11 синф ўқувчилари уришган. Қирғизистонлик ўқувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди, улар касалхонага ётқизилди. Уларнинг аҳволи яхши», — деди Жўрабоев.
Воқеадан кейин Боткен вилояти ҳокими, ИИБ ва махсус хизмат бўлими бошлиқлари Тожикистоннинг Исфара вилояти раҳбари ва қўшни давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Томонлар маҳаллий аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришга ва қонун бузувчиларга нисбатан чора кўришга келишиб олдилар. Чегарадаги вазият тинч деб баҳоланмоқда.
Шу билан бирга, 23 сентябрь куни Чоркух қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Тожикистон Сомониён қишлоғи аҳолиси Озодлик радиосига айтишича, Қирғизистоннинг Кўктош қишлоғи аҳолиси мактабдан уйларига қайтаётган тожик болаларига тош отишган. Хабар қилинишича, бола ва катталардан иккитаси маҳаллий касалхонага ётқизилган.
Исфара қишлоқ Чоркух маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шукурхон Насриев Озодлик радиосига берган интервьюсида воқеа ҳақида қирғиз расмийларини хабардор қилганини айтди.
«Болалар 64 мактабдан қайтаётган эдилар. Сомониён қишлоғига қўшни бўлган Боткен вилояти Кўктош қишлоғининг бир неча аҳолиси ҳеч қандай сабаб кўрсатмасдан болаларга тош отишди. Ҳозир биз бу ҳодисани текширмоқдамиз», — деди Насриев.
Исфара маъмурияти 23 сентябрнинг иккинчи ярмида қирғизлар томонидан тошбўрон қилинган ва калтаклангани оқибатида Сомониён қишлоғининг икки фуқароси, 54 ёшли эркак ва бир бола жароҳат олганини тасдиқлади. «Жабрланганлар марказий шаҳар шифохонаси шифокорлари назорати остида. Эркакнинг бурни, тиши, боланинг боши тош билан синдирилган», — деди шаҳар ҳокимияти ходимларидан бири.
Тожикистон расмийлари ҳозирча бу воқеага изоҳ беришмаган.
Қирғизистон ва Тожикистон чегараси яқинида икки мамлакат мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал келиб чиқди, натижада қирғизистонлик тўрт нафар вояга етмаган бола тан жароҳати олди. Бу ҳақда Озодликка Боткен вилояти ҳокими Учқун Жоробаев хабар берди.