Ссылки доступа

Андижонда ободонлаштириш ишчиларини мажбуран ишлатган ҳоким муовини жаримага тортилди


Aндижон вилоятининг Бўстон туманида ободонлаштириш ишчиларини ўз уйида мажбуран ишлатган туман ҳокими муовини жазога тортилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлигининг матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Вазирлик қайдича, Aндижон вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ижтимоий тармоқларда бу борада тарқаган хабар юзасидан текширув ўтказган.

Ўрганиш чоғида Бўстон тумани ҳокими ўринбосари томонидан Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари соя донини қуритиш ва тозалаш ишларига жалб этилгани аниқланган.

Бунинг ортидан мулозимга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари (13,5 миллион сўм – таҳр.) миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

Аввалроқ уйида ободонлаштириш корхонаси ишчиларини ишлатган Қўрғонтепа (Андижон вилояти) тумани прокурори лавозимидан озод килингани ҳақида хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG