Ссылки доступа

БМТ Бош ассамблеяси: Имомали Раҳмон афғон тожикларининг Афғонистон ҳукуматида иштирок этишини талаб қилмоқда


Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон БМТ Бош Ассамблеясининг 76 сессияси иштирокчиларига юборган видеомурожаатида Афғонистон тожиклари иштирокида Афғонистоннинг инклюзив ҳукуматини тузишга чақирган ва ҳозирги вазиятни қўшни давлат минтақавий хавфсизлигига жиддий таҳдид солади деб атаган.

Тожикистон Афғонистоннинг ички ишларига аралашмоқчи эмас, лекин мамлакат расмийлари қўшни давлатнинг сиёсий муаммолари ва хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш учун инклюзив ҳукуматни сайлов ҳамда халқ иродаси орқали барча сиёсий гуруҳлар ва миллий, этник озчиликлар иштирокида тузиш зарурлигига ишонишади, деди Президент Имомали Раҳмон 24 -сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 76 сессиясидаги умумий мунозарада.

Тожикистон раҳбари Афғонистондаги воқеалар ривожи ҳақида гапирар экан, ҳозирги инқироз Афғонистон билан умумий чегараси деярли 1400 км бўлган минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликка жиддий таҳдид солаётганини таъкидлади.

«БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган «Толибон»нинг ҳокимиятга келиши, минтақадаги аллақачон мураккаб геосиёсий жараённи янада мураккаблаштирди», — дея қўшимча қилди Раҳмон ўз видеомурожаатида.

Ёз ўрталаридан бошлаб, радикал Толибон жангарилари Афғонистон шаҳарларини босиб олишни бошладилар. Бу фаоллик НАТО ва АҚШ ҳарбий контингентининг мамлакатдан чиқиб кетиши билан боғлиқ эди. Толибон 15 августда Кобулга кириб, бутун Афғонистон ҳудуди (Панжшердан ташқари) уларнинг назорати остида ва мамлакатда уруш тугаганини эълон қилди. Президент Ашраф Ғани тезда мамлакатни тарк этди. Толибон яқинда Афғонистон Ислом Амирлиги ташкил этилганини эълон қилишини ва бундан буён мамлакатда шариат қонунлари кучга киришини эълон қилди. Бир неча ҳафта ўтгач, улар ўз ҳукуматини туздилар, уни ҳали дунёнинг ҳеч бир давлати тан олмади.

Имомали Раҳмон ўз чиқишида яна бир бор таъкидладики, Тожикистон қонунбузарлик, қотиллик, талон-тарож ва афғон халқига зулмнинг барча турларини кескин қоралайди. У халқаро ҳуқуқ ташкилотларини танқид қилди, у айтганидек, «бошқа этник гуруҳларнинг ҳуқуқлари ва афғон фуқароларининг, айниқса аёллар ва болаларнинг эркинликлари поймол этилиши ҳақида сукут сақлайдилар ва бу масала бўйича изоҳ бермайдилар».

Тожикистон Президентининг қўшимча қилишича, Панжшир вилоятида содир бўлган воқеалар, аҳолиси озиқ-овқат ва бошқа энг зарур нарсалар, шунингдек, инсонпарварлик ёрдамидан маҳрум этилган, халқаро инсон ҳуқуқларининг аянчли тарзда бузилишидан далолат беради. «Ҳатто БМТ ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ҳам инсонпарварлик мажбуриятларини бажариш учун Панжшерга кира олмайди. Ҳозирги вазият — бу гуманитар ҳалокат ”, — дея таъкидлади Имомали Раҳмон.

Тожикистон раҳбари Афғонистонда этник низолар ва этник гуруҳлар кучайиб бораётганидан хавотир билдирди, бу эса, «қўшни мамлакатдаги сиёсий вазият ва хавфсизликни янада беқарорлаштирадиган яна бир омил», деди. У яна бир бор таъкидлаганки, Афғонистон тожиклари, аҳолисининг 46 фоизидан кўпроғини ташкил қилади, «бу мамлакатнинг бошқа этник гуруҳлари қаторида, ҳукуматда муносиб ўрин эгаллашга ҳақли».

Имомали Раҳмон турли террорчилик гуруҳлари, жумладан «Исломий давлат» ва «Ал-Қоида» ўз позицияларини мустаҳкамлаш учун Афғонистондаги беқарор вазиятдан фаол фойдаланаётганини таъкидлади. «Бошқача айтганда, бугун Афғонистон яна халқаро терроризм ўчоғига айланишнинг хавфли йўлига тушиб қолгани ташвиш ва афсусдир», деди Тожикистон раҳбари.

XS
SM
MD
LG