Ссылки доступа

Афғонистонда Толибон бир неча кишини оммавий қатл қилди


Тело мёртвого мужчины подвесили на кране в центре города Герат, Афганистан

Толибон бир неча кишини омма олдида қатл қилди. Гувоҳларни APга берган интервьюсига кўра, Афғонистон ғарбидаги Ҳирот шаҳридаги асосий майдонда тўртта жасад осилган, яна учтасини шаҳарнинг бошқа жойларида намойиш қилиш учун олиб кетилган.

Маҳаллий расмийга кўра, бу одамлар афғонистонлик тадбиркор ва унинг ўғли ўғирлаб кетилганидан кейин содир бўлган отишмада ўлдирилган. Бошқа нашрларнинг ёзишича, ўғирлаб кетилганлардан бири Толибон жангариси.

«Биз уларнинг жасадларини Ҳирот майдонларига осиб қўйдик, шунда бошқа ҳеч ким бундай жиноятга журъат этмасин», деди Ҳирот губернатори ўринбосари Маулвай Шаир Аҳмад Эмар.

Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеода Ҳиротнинг асосий майдонида занжирга ўралган ва кранга осилган эркакнинг қонли жасади кўрсатилган.

Толибон ҳаракатининг асосчиларидан бири ва ислом қонунларини қаттиқ изоҳлаш тарафдори Мулла Норуддин Туробий шу ҳафта Толибон жамоатчилик қатлини, шу жумладан ўғирлик учун оёқ-қўлларини кесиб ташлашни режалаштираётганини айтди.

Толибон 15 августда бутун Афғонистон ҳудудида назорат ўрнатилишини эълон қилди. Кобулни жангсиз эгаллаб олганидан сўнг, Толибон уруш тугаганини эълон қилди, ҳаракат раҳбарлари Афғонистон Ислом Амирлигини қайта тиклаш ниятида эканликларини айтишди.

Толибон 1996 йилдан 2001 йилгача Афғонистоннинг кўп қисмини эгаллаган. Бу даврда жиноятлар омма олдида калтаклаш, тошбўрон қилиш ва оёқ-қўлларини кесиш билан жазоланди.

XS
SM
MD
LG