«Мен Шереметево аэропорти, Ф терминалидаги махсус ҳибсхонада ўтирибман. Ҳужжатларим олиб қўйилгани учун мени қаерга олиб кетишлари номаълум», — деди ҳуқуқ ҳимоячиси “Новая газета» га.
Чупикнинг сўзларига кўра, ФСБ ходимлари унга Россиядаги қочқинлик мақомидан чиқиш тўғрисидаги билдиришномани топширишган. Шунингдек, унга 30 йилга мамлакатга кириш тақиқланган. Кейинчалик у алоқани тўхтатди, деб ёзади газета.
Энди Чупик Ўзбекистон фуқароси бўлгани сабаб Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин. Ҳуқуқ ҳимоячиси Андижон воқеаларидан кейин Россияга кўчиб ўтди: 2005 йилда ҳукумат қўшинлари шаҳарнинг бош майдонида адолат талаб қилиб тўпланган тинч аҳолига ўқ уздилар. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, 500 дан ортиқ одам ўлган.
Чупик кўп йиллардан буён Москвада яшайди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг босими ва бошқа муаммоларга дуч келган муҳожирларга бепул юридик ёрдам кўрсатади.
Медиазонанинг ёзишича, Чупик «Қочоқлар тўғрисида»ги қонун («қочқин деб тан олиш учун атайлаб ёлғон маълумот ёки ёлғон ҳужжатларни тақдим этиш») асосида қочқинлик мақомидан маҳрум қилинган.
Россия ФСБ ҳозирча Чупикнинг ҳибсга олиниши ҳақида расмий изоҳ бермади.