Агентликнинг жавобида айтилишича, Миллий жамғармадан Туркистонга парвозлар фақат 2021 йилда субсидияланади, деб ёзади агентлик.
2021 йилги республика бюджетида мунтазам ҳаво транспортини субсидиялаш учун 5,5 миллиард ажратилади. КазТАГ маълумотларига кўра, 2,5 миллиард — республика бюджети ҳисобидан ва уч миллиард — Миллий жамғармадан мақсадли трансферт ҳисобига амалга оширилади. Танлов натижаларига кўра, Qazaq Air ва SCAT авиаташувчилари билан субсидияли парвозларни амалга ошириш бўйича шартномалар тузилди.
Ўтган йили коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқироз шароитида Қозоғистон Миллий жамғармадан олти триллион тенгени (13 миллиард доллардан ошиқ) тортиб, республика бюджетига ўтказди. Шу йилнинг июнь ойида Ҳисоб-китоб қўмитаси 2020 йилда ҳукумат хомашё сотишдан тушган маблағни жамғарадиган Миллий жамғармага жами тушумнинг 96 фоизини сарфлаганини эълон қилди.