Ссылки доступа

Қирғизистонда компаниялардан бирининг раҳбари «фармацевтика мафиясига» алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинди


Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бир кун олдин қўмита раиси Қамчибек Ташиев эълон қилган «фармацевтика мафияси» ишининг тафсилотларини эълон қилди.

Махфий хизмат 27 сентябрь куни «бир гуруҳ компаниялар мамлакатга дори-дармон олиб келиб, уларни аҳолига ҳаддан ташқари қиммат нархда сотди» деб хабар берди.

Дастлабки тергов жараёнида компанияларнинг офислари ва омборларида тинтувлар ўтказилди, бухгалтерия ҳисоби икки томонлама эканлигини тасдиқловчи молиявий ҳужжатлар олиб қўйилди. Қайд этилишича, компаниялар гуруҳи назорат қилувчи давлат органлари мансабдорлари томонидан ҳомийлик қилинган, импорт қилинадиган дори-дармонларнинг ҳақиқий қиймати солиқлардан қочиш учун яширилган.

«Ноқонуний хатти-ҳаракатлар мамлакат бюджетига солиқ тушумларининг йўқолишига ва дори-дармонлар нархининг асоссиз оширилишига олиб келади. Соғлиқни сақлаш тизими орқали пул компенсацияси учун импорт қилинадиган қиммат дори-дармон аналогларини лоббичилик қилиш орқали ушбу компанияларнинг ноқонуний савдо усуллари ва адолатсиз рақобатни қўлланишига алоқадорлиги тўғрисида далиллар олинган. Тергов аниқ зарар миқдори ва жиноятчилар доирасини аниқлайди», — дейилади Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида.

Судгача бўлган тергов жараёнида ушбу компаниялар раҳбарларидан бири А.В. унга коррупцияда гумон қилинаётгани ҳақида хабар берилган ва у ГКНБ тергов изоляторига ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG