Ссылки доступа

Тожикистонлик фуқаро келинининг ўз жонига қасд қилиши ортидан 5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди


Зархол Мустонова

Турсунзода шаҳрида яшовчи Зарҳол Мустонова келини Хуршеда Холмуродовани ўз жонига қасд қилишга ундаганликда айбланиб 5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Турсунзода суди Мустоновага «Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қонун нормасини қўллади ва муддатни бир ярим йилга қисқартирди.

Судда 27 сентябрь куни Озоди радиоси мухбирига маълум бўлишича, Зарҳол Мустонова келини психологик зўравонликка учраган, натижада 25 ёшли Хуршеда Холмуродова сирка ичиб «ўз жонига қасд қилган». Зарҳол Мустоновага нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 109-моддаси (Ўз жонига қасд қилишига сабабчи бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Турсунзода судининг ҳукми 20 сентябрда чиқарилган. Зарҳол Мустонованинг қариндошлари, суднинг адолатсиз қароридан норози эканликларини ва юқори инстанцияга шикоят қилишларини айтишди. Хуршеда Холмуродованинг қариндошлари, ўз навбатида, ҳукмни жуда енгил деб ҳисоблайдилар.

Қариндошларнинг айтишича, 12 июнь куни Турсунзода тиббиёт мактабининг 4 курс талабаси Хуршеда Холмуродова ҳушсиз ҳолда касалхонага ётқизилган. Текширувдан сўнг, шифокорлар ёш аёл сирка ичганини айтишди. Онасининг айтишича, қизи шифохонада ҳушига келмай вафот этган.

Хуршеда Холмуродованинг отаси Чори Холмуродов, қизи ўз жонига қасд қилмаган, балки ўлдирилганига амин. “Хуршедага зўрлик билан сирка ичган. Шунинг учун прокуратура қотиллик моддаси бўйича жиноий иш очиши керак эди», — деди у 27 сентябрь куни Озоди радиосига берган интервьюсида.

Марҳумнинг отасининг сўзларига кўра, суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Хуршеданинг жасадида «гематомалар, чизишлар ва куйишлар» топилган.

Хуршеда Холмуродованинг қайнонаси Зарҳол Мустонова бундан олдин «Озоди» радиосига келинининг ўз жонига қасд қилишига алоқаси йўқлигини айтган эди. Бироқ, судда у қисман айбини тан олди ва қилган ишидан тавба қилди.

Мустонованинг қариндошларидан бири Хуршеда Холмуродовага нисбатан қийноқ ва зўравонлик айбловларини рад этди ва ҳукм устидан юқори инстанцияга шикоят қилишларини айтди.

Бир нусхаси Озоди радиоси ихтиёрида бўлган Турсунзода судининг ҳукмида айтилишича, Хуршеда Холмуродова 12 июнь куни тўйга боришни ният қилган, лекин қайнонаси уни уйдан чиқишига рухсат бермаган ва ҳақорат қила бошлаган.»Буларнинг барчаси Хуршеданинг ошхонага кириб, сирка ичишига олиб келди», дейилади суд қарорида.

Хуршеда Холмуродова Турсунзода шаҳар тиббиёт коллежининг тўртинчи курсида таҳсил олган. У икки йил олдин турмушга чиқди ва ўғил туғди. Ёш аёлнинг ота-онасининг айтишича, эрининг оиласида кўпчилик унинг тиббиёт факультетида ўқишига қарши бўлган. Уларнинг сўзларига кўра, Хуршеда эрининг оиласи билан жанжаллашиб, уйига бир неча бор қайтган.

XS
SM
MD
LG