Ссылки доступа

Тожикистонда хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган Қирғизистон фуқароси қайтарилди


27 сентябрь куни бир кун олдин Тожикистон хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган Қирғизистон фуқароси Уразбек Мирзоев қирғиз томонига топширилди.

Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси Чегара хизмати матбуот хизматининг хабар беришича, бу Қирғизистоннинг Боткен вилояти ва Тожикистоннинг Суғд вилояти раҳбарлари ва икки давлат чегара вакиллари ўртасидаги музокаралардан сўнг содир бўлган.

“Мирзоев Қирғизистонга «Кулунду-автодорожний» назорат-ўтказиш пункти орқали келган. Қирғизистоннинг ваколатли органлари текширув ўтказмоқда», — дейилади Чегара хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 26 сентябрь куни Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Қирғизистон фуқароси, 1995 йилда туғилган Уразбек Мирзоевни, Боткен вилояти, Лейлек тумани, Ёшлик қишлоғида яшаган шахсни қўлга олишди. СС ГКБ хабар беришича, Қирғизистон фуқароси хотини билан микроавтобусда бўлганида ва Хўжанд-Канибадам трассаси бўйлаб тожикларнинг Жигдалик қишлоғига кетаётган пайтда ушланган. Ҳибсга олиш сабаблари маълум қилинмаган.

23 сентябрь куни Боткен вилояти, Лейлек туманида номаълум шахслар Жаштик қишлоғининг 16 ёшли икки нафар фуқаросини қўлга олди. Қирғизистон Чегара хизматининг дастлабки маълумотларига кўра, улар давлат чегарасининг шартли чизиғи яқинидаги контрабандачиларга юкларни юклашда ёрдам беришган. Бу вақтда Тожикистон томондан номаълум шахслар икки фуқарони чегаранинг таърифланмаган қисмида ушлаб туришган. Музокараларнинг эртаси куни улар Қирғизистон томонига қайтарилди.

XS
SM
MD
LG