Ссылки доступа

Шимолий Қозоғистон вилоятида парранда гриппи тарқалди


Парранда гриппининг тарқалиши Шимолий Қозоғистон вилояти Магжан Жумабоев туманининг Лебяже қишлоғида қайд этилди. Ўтган бир ҳафта мобайнида етти фермада мингдан ортиқ парранда нобуд бўлди. Қишлоқ карантинга олинган.

- «Парранда гриппи» ташхиси Миллий ветеринария маълумотнома марказида ўтказилган лаборатория тадқиқотлари билан тасдиқланди, — дейди Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги ветеринария бошқармаси профилактика ва идентификация бўлими бош мутахассиси Нариман Тасболатов. Унинг қўшимча қилишича, эпизоотик текширув ўтказилган, унинг натижаларига кўра, инфекция сув омборидаги паррандалар ва ёввойи қушлар билан алоқа натижасида содир бўлган.

Тасболатовнинг сўзларига кўра, вируснинг мавжудлигини текшириш учун намуналар қўшни қишлоқлардаги фермаларда ҳам олинган.

Қуш гриппининг олдини олиш учун Шимолий Қозоғистон вилоятига жорий йилда 1,2 миллион дозалик вакцина олинди. Тўғридан-тўғри Лебяже қишлоғида бир ярим мингдан ортиқ қушлар вакцинани олди. 2020 йил охирида юқори патоген қуш гриппининг тарқалиши минтақада бир ярим миллиондан ортиқ қушларни ўлдирди.

XS
SM
MD
LG