Ссылки доступа

Халқаро кредиторлар Олмаота аэропортини реконструкция қилиш учун юз миллионлаб доллар ажратади


Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Германиянинг DEG инвестиция корпорацияси ва Россия-Қозоғистон Евросиё тараққиёт банки Олмаота аэропортида янги халқаро терминал қурилиши учун юз миллионлаб доллар сарфлайди, деб хабар беради маҳаллий ОАВ.

Бу маблағ Туркиянинг TAV Airports холдинг компанияси бошчилигидаги консорциумга берилмоқда.

Евросиё тараққиёт банки ўз баёнотида шу кунгача молиялаштириш шартлари тўғрисидаги битим имзоланганини айтди. Унга кўра, инвестиция дастурининг умумий қиймати 780 миллион долларни ташкил қилади.

Олмаота аэропорти — Қозоғистондаги энг йирик аэропорт, Олмаота аэропортининг асосий йўловчи терминали 2004 йилда давлат маблағлари ҳисобига қурилган. Қурилиш 1999 йилдаги ёнғин эски бинони вайрон қилганидан кейин бошланган.

2020 йилги пандемияда аэропорт 3,6 миллион йўловчини ташиди ва йилни фойда билан якунлади. 2019 йилда Олмаота аэропорти 6,4 миллион йўловчига хизмат кўрсатди, бу ўтган йилга нисбатан 13 фоизга кўп.

2021 йил апрель ойининг охирида Туркиянинг TAV аэропортлари холдинги Қозоғистондаги энг йирик шаҳарнинг ҳаво портини сотиб олиш бўйича битим тугаганини эълон қилди.

2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Қозоғистон фонд биржаси маълумотларига кўра, Олмаота аэропортининг 100 фоиз акциялари Голландияда рўйхатдан ўтган Venus Airport Investments B.V. компаниясига тегишли эди. Маҳаллий Форбес бу компаниянинг якуний эгаси Сингапурда жойлашган Steppe Capital Pte эканлигини ёзди.У Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг куёви Тимур Кулибоев томонидан бошқарилади (2019 йилда истеъфога чиққанига қарамай, қўлида кенг ваколатлар сақланиб қолган).

XS
SM
MD
LG