Ссылки доступа

Толибон Тожикистонни Афғонистон ички ишларига аралашмасликдан огоҳлантирди


Абдусалом Ханафи, заместитель председателя правительства, сформированного движением «Талибан»
Абдусалом Ханафи, заместитель председателя правительства, сформированного движением «Талибан»

Толибон тузган Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари Тожикистонни Афғонистон ички ишларига аралашмасликдан огоҳлантирди, акс ҳолда, унинг сўзларига кўра, «ҳамма нарса бўлиши мумкин».

Тожикистон расмийлари бу огоҳлантиришга расман жавоб бермади. Аввалроқ, Имомали Раҳмон Тожикистон Афғонистоннинг ички ишларига аралашмаслигини айтган, лекин қўшни давлатдаги вазиятни ҳал қилиш учун инклюзив ҳукумат тузилиши кераклигини таъкидлаган эди.

Толиблар тузган ҳукумат раиси ўринбосари Абдусалом Ҳанафий 26 сентябрь куни Ал-Жазира телеканалига берган интервьюсида Тожикистонни Афғонистон ички ишларига аралашмасликка чақираётганини айтди. Шу билан бирга, Ҳанафий Тожикистон айнан нимага халақит бераётганига аниқлик киритмади, лекин у президент Раҳмон томонидан Толибоннинг инклюзив ҳукумат тузиш ҳақидаги ваъдасини бажара олмаётганини қайта-қайта танқид қилишни назарда тутгани аниқ.

«Ал-Жазира» телеканалига берган интервьюсида Ҳанафий Тожикистон билан яхши муносабатда бўлишларини хоҳлашларини айтди: «Бир мамлакатнинг қўшнисининг ички ишларига аралашуви ҳеч кимнинг манфаатларига хизмат қила олмайди. Ҳар қандай ҳаракат ҳар доим ўз натижасини беради. Ҳамма ўз уйидаги ишларни тартибга солиш билан банд бўлса яхши бўларди».

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 24 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеясида «Тожикистон билан умумий чегараси 1400 километр бўлган Афғонистондаги инқирозли вазият мамлакатимиз ҳукумати ва халқини бефарқ қолдиролмайди», деди. У Толибонни афғон сиёсий ва этник кучлари кенг иштирокида инклюзив ҳукумат тузиш ҳақидаги аввалги ваъдаларини бажармаганликда айблади. Аммо ҳозир фақат Толибонни Афғонистонда террорчилар ва битта этник гуруҳ вакилларидан иборат ҳукумат тузишда айблаётганлардан нафақат Тожикистон президентидир. 27 сентябрь куни Италия ташқи ишлар вазири «Толибон тузган Афғонистоннинг янги ҳукумати 17 нафар террорчини ўз ичига олади, шунинг учун уни тан олиш мумкин эмас», деди. АҚШ Давлат департаменти олдин ҳам шундай деган эди. Толибон бундай айбловларни рад этади.

Толибон Тожикистонни танқид қилиш учун Ҳанафийнинг сўзлари билан чекланиб қолмади. Аввалроқ, Толибон вакили твиттерда «Мансури армиясининг минглаб аскарлари» Тожикистон билан чегарадош Таҳорга юборилганини ёзган эди.

Забиҳулла Мужоҳид ўз постида қўшинларни юборишдан мақсад «потенциал хавфсизлик таҳдидлари ва бошқа қийинчиликларни бартараф этиш» эканлигини ёзган. Толибон бир неча бор қўшни давлатларга таҳдидларни ўз ҳудудидан келишига йўл қўймаслигини бир неча бор таъкидлаганига қарамай Таҳорга минглаб худкушларни юбориш ҳақидаги эълон Тожикистонга таҳдиддан бошқа нимани англатиши ҳозирча аниқ эмас.

Сиёсий кузатувчи Аркадий Дубнов 27 сентябрь куни «Озоди» радиосига берган интервьюсида, Раҳмоннинг сиёсати Афғонистон миллий қаршилик фронтини тўлиқ қўллаб-қувватлаётганидан далолат беради, бу «жуда хавфли ва вазиятни янада кучайтириши мумкин»,деди.

Ўзбекистондан Қозоғистонгача бўлган қўшни давлатлар, шунингдек, Хитой ва Россия Толибон билан алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Аммо Душанбе ҳали ҳам Толибон барча афғонларнинг, айниқса тожикларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилмаса, Афғонистондаги янги ҳукуматни тан олмаслигини айтади.

XS
SM
MD
LG