Ссылки доступа

Ҳуқуқ ҳимоячилари Арон Отабекнинг касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар беришди


Маҳбус шоир ва диссидент Арон Атабек шифохонага ётқизилган, деди 28 -сентябрь куни «Ар.Рух.Хак» ташкилоти раҳбари Бахитжан Торегожина.

Павлодарлик ҳуқуқ фаоли Елена Семёнованинг Озодликка айтишича, Отабек бир ҳафтага яқин касалхонада ётибди.

Жазо тизими қўмитаси ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.

Фуқаролик жамияти вакиллари яқинда 2006 йилда Шанироқ воқеалари бўйича 18 йиллик қамоқ жазосидан 15 йилдан ошиқ панжара ортида ўтирган диссидентнинг соғлиғидан хавотир билдиришди. Август ойида қамоқхонада Отабек билан учрашган Миллий профилактика механизми аъзолари шоирнинг аҳволи анча ёмонлашгани ҳақида хабар беришди.

Ўтган ҳафта маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари Қозоғистон президенти маъмуриятига Отабекни кечиришни сўраган петиция юборган. У икки ярим мингга яқин имзо тўплаган. Бу вақтга келиб, расмийлар бу илтимосга жавоб бермаган.

XS
SM
MD
LG