Ссылки доступа

Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болалар ҳам коронавирусга қарши ихтиёрий эмланиши мумкин


Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болаларга COVID-19га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмлашнишга рухсат берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссия қарорида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 28 сентябрда билдиришича, Pfizer вакцинасининг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синовларининг натижалари мазкур вакцинанинг юқори даражада самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 12 ёшдан юқори болаларни ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш тавсия этилди.

13 сентябрь куни Ўзбекистонга АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech ширкатлари ҳамкорликда ишлаб чиқарган Pfizer/BioNTech вакцинасининг 1 200 000 дозаси олиб келинган.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш кампанияси шу йил 1 апрелидан бошланган. Шу кунда ўзбекистонликлар Россиянинг “Спутник V” ва Хитойдан келтирилган ZF-UZ-VAC 2001 вакциналаридан ташқари AstraZeneca, Moderna ва Pfizer/BioNTech вакциналари билан ҳам эмланмоқда.

Айни кунгача Ўзбекистонда жами 19 969 345 доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 283 645 нафарни ташкил қилмоқда.

XS
SM
MD
LG