Ссылки доступа

Икки фуқаролик учун жавобгарлик белгиланмоқда


Ўзбекистон фуқаролигидан чиқмай туриб чет давлат фуқаролигини олган шахслар бу ҳақда тегишли давлат органларига 30 кун ичида хабар бермаса, жавобгарликка тортилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Билдирилишича, бу борадаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда Олий Мажлис томонидан бир овоздан маъқулланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга чет эл фуқаролигини олгани тўғрисида 30 кун ичида хабар бермаган Ўзбекистон фуқаролари учун жавобгарлик киритилди.

Бундан ташқари чет эл фуқаролигини олган шахс Ўзбекистон паспорти ёки ID-картадан фойдалангани учун ҳам маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ўзбекистон қонунчилигида икки фуқаролик тақиқланган.

XS
SM
MD
LG