Ссылки доступа

Тадбиркорлар Мирзиёевдан «маска-шоу»лар қайтарилмаслиги конституция билан кафолатланишини сўрашди


Андижонда сайловчилар билан учрашаётган президентликка номзод Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар конституцияни ўзгартиришни сўрашаётгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

“Тадбиркорлар ҳатто конституциямизни ўзгартиришни сўрашяпти. Улар ўз ҳуқуқлари таъминланишини, олдинги “маска-шоу”лар қайтарилмаслиги конституция билан кафолатланишини исташяпти.

Кеча Наманганда бир тадбиркор 80 миллион доллар айланма маблағи борлигини айтди. Анча-мунча банкларда ҳам бундай маблағ йўқ. Бундай тадбиркорлар Андижонда йўқми? Бор! Бўлсин бундай бойлар, бемалол ишласин.

Бир нарсани унутманглар – халқ бой бўлмаса, давлат бой бўлмайди”, – деди Шавкат Мирзиёев Андижондаги учрашувда.

XS
SM
MD
LG