Ссылки доступа

Ўзбекистонда 10 дан ортиқ букмекерлик сайтлари блокланди


Ўзбекистон ҳудудида 10 дан ортиқ букмекерлик сайтлари блоклангани тўғрисида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги 29 сентябрь куни маълум қилди.

Расман билдирилишича, мазкур блоклаш Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган.

“Мамлакатимизда букмекерлик фаолияти ноқонуний ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 191-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар), шунингдек, Жиноят Кодексининг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)га биноан бу турдаги фаолият ҳали ҳам ноқонуний ҳисобланади”,-дейилади расий билдирувда.

Айни пайтда президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 9 декабридаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини лицензия билан амалга оширишга рухсат берилган.

XS
SM
MD
LG