Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази расмий билдирувида айтилишича, зилзила эпимаркази Қирғизистонда бўлган.
“Зилзила эпицентри Тошкентдан 246 километр жануби-шарқда жойлашган бўлиб, ўчоғи 5 километр чуқурликда, магнитудаси 4,3 баллга тенг бўлган”,-дейилади хабарда.
Зилзила кучи Фарғона вилояти туманларида 2 баллдан 4 баллгача, Андижон вилоятида ҳам 2 баллдан 4 баллгача бўлган кучланишда сезилган. Жумладан, ер силкиниши Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри, Фарғона тумани, Қувасой шаҳри, Андижон вилоятининг Хонобод туманида 4 балл бўлган.