Ссылки доступа

Навальнийнинг заҳарланиши тўғрисида олинган фильм АҚШ телеакадемияси мукофотига сазовор бўлди


Алексей Навальный

Bellingcat, CNN ва The Insider томонидан президент Путин танқидчиси бўлган мухолифатчи Алексей Навальнийнинг заҳарланиши тўғрисида суратга олинган суриштирув фильми Америка Миллий телеакадемиясининг “энг зўр суриштирув репортажи” номинациясида ғолиб бўлди.

45 ёшли Алексей Навальний ўтган йилнинг 20 августида Россияда заҳарланганидан сўнг Германияда даволанган эди. У Германиядан қайтгач, қўлга олинган ва 3,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Навальний ўзининг заҳарланишида Кремль ва Путинни айблаган. Бироқ Кремль бу айбловни рад этган.

Германия ва бошқа қатор давлатлар лабораторияларида Навальнийнинг анализлари текширувдан ўтказилган ҳамда мухолифатчи “Новичок” кимёвий қуроллари тоифасига кирувчи модда билан заҳарлангани тасдиқланган.

Суриштирув фильмида Навальний “Новичок” биланРоссия Федерал хавфсизлик хизматининг махсус ходимларидан иборат гуруҳ томонидан заҳарлангани тўғрисида сўз боради.

XS
SM
MD
LG