Ссылки доступа

Эквадор қамоқхоналарида юздан ортиқ одам ҳалок бўлганидан кейин фавқулодда ҳолат эълон қилинди


Эквадорнинг Гуаякуил шаҳридаги Литорал қамоқхонасида маҳбуслар ўртасидаги тўқнашувда ҳалок бўлганлар сони 116 кишига етди.

Эквадор президенти Гилермо Лассо мамлакат қамоқхоналарида фавқулодда ҳолат эълон қилиб, ҳукуматга бошқа ваколатлар қаторида қамоқхоналарга ҳарбий ва полициячиларни юборишга рухсат берди.

Расмийлар қирғинни халқаро наркокартелларга алоқадор тўдаларда айблаб, ўлдирилганларнинг камида бештасининг боши кесилганини айтишди.

Эквадор президенти Гилермо Лассо 29 сентябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида Гуаякуилдаги қамоқхонада бўлаётган воқеалар «қайғули воқеа» эканлигини айтди ва у ҳали расмийлар вазиятни ўз назоратига олишига кафолат бера олмаслигини қўшимча қилди.

«Афсуски, қамоқхоналар жиноий тўдалар томонидан ҳокимият баҳслари учун ҳудудларга айланмоқда», деди у.

Гилермо Лассо қамоқхона устидан назоратни қайта тиклаш ва бошқа қамоқхоналарга зўравонлик тарқалишининг олдини олиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишини айтди. 29 сентябрь куни қамоқхона биносининг хавфсизлигини ҳарбийлар ва зирҳли машиналар амалга оширди, периметрни полиция қўриқлади. Февраль ойида Эквадор қамоқхонасидаги исёнларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG