Ссылки доступа

АҚШ Конгресси Тожикистонда қолган афғон учувчиларининг тақдиридан хавотирда


АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Тожикистонда АҚШга ёки учинчи давлатларга юборилишини кутаётган афғон учувчилари ва ҳарбий хизматчиларининг тақдиридан хавотир билдирди.

Толибон бу мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг, 143 афғон учувчиси ва ҳарбийси Тожикистонга учиб, маҳаллий давлат университетининг ётоқхонасига жойлаштирилди, сўнгра тоғли тоғли вилоятлардаги санаторийлардан бирига ўтказилди. Бу ҳақда Ллойд Остин 28 сентябрь куни АҚШ Конгрессида Қуролли Кучлар қўмитасида эшитув пайтида маълум қилди.

Тожикистон расмийлари хавфсизлик нуқтаи назаридан бу масала юзасидан изоҳ беришдан тийилмоқда.

Reuters ўтган ҳафта баъзи учувчиларга иқтибос келтирган ҳолда, бу қўшинларнинг ҳаммаси тоғ курортида сақланаётгани ва уларнинг келажаги ҳақида қайғураётгани ҳақида хабар берган.

Пентагон раҳбарининг чиқишларига изоҳ берар экан, АҚШ Республикачилар партиясидан депутат Остин Скот учувчиларни Тожикистондан олиб чиқиш кечиктирилганидан ҳафсаласи пир бўлганини айтди. «Бизнинг Тожикистонда тўққиз ойлик ҳомиладор бўлган учувчи аёл бор ва биз уни Тожикистондан олиб чиқишга ёрдам беришимиз керак», — дейди Скотт. Бунга жавобан, Ллойд Остин бу масалани Давлат департаменти ҳал қилишга таклиф қилишини айтди.

Ҳозир Афғонистонда ҳукмронлик қилаётган Толибоннинг айтишича, собиқ ҳукуматга содиқлик билан қасамёд қилган барча ҳарбий хизматчилар ўз хизмат жойларига қайтишлари мумкин ва ҳаётлари учун хавф йўқ. Аммо ҳозир Толибоннинг бундай баёнотларига ишончсизлик жуда юқори.

Аввалроқ, Тожикистонда жойлашган баъзи афғон аскарлари Канададан бошпана сўраган эди.

XS
SM
MD
LG