Ссылки доступа

Қирғизистон президенти уйини Давлат ипотека компаниясига совға қилди


Президент Садир Жапаров ўз оиласига қарашли бўлган ҳовли-жойни 30 сентябрь куни Давлат ипотека ширкатига расман ўтказиб берди.

Президент матбуот хизматининг билдиришича, Садир Жапаров уйнинг “Қизил китоби”ни ва калитини Давлат ипотека ширкати раиси Аида Тўлўгўновага топширди.

“Президентнинг айтишича, у бу ҳовлини оиласи билан 2005 йилда сотиб олган ва беш йилдан кейин бошқа уйга кўчиб ўтган. Ўшандан бери бу уй болалар боғчаси сифатида ишлатилиб келган”,-деб билдирди президент матбуот хизмати.

Президентнинг ўзи Қирғизистонда уй-жой бозорини ривожлантириш, муҳтожларни уй билан таъминлаш ва “Менинг уйим 2001-2006” давлат дастурини амалга тадбиқ қилиш доирасида ҳовлисини совға қилганини айтди.

“Менинг уйим 2001-2006” давлат дастури 2021 йилнинг 16 сентябридан ишга туширилди. Мазкур дастурга мувофиқ давлат ва бюджет ташкилотлари ходимларига 4 фоиз устамали, бошқа тоифадаги фуқароларга эса 8 фоиз устамали имотека кредити берилади.

Қирғизистон тижорат банкларида ипотека кредитларининг устамаси ўртача 17-18 фоизни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG