Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига мувофиқ, ўтган ойда Тошкент шаҳрида ош нархи август ойига нисбатан 5,4 фоизга, Қашқадарё вилоятида 2,5 фоизга, Тошкент вилоятида 1,8 фоизга, Хоразм вилоятида эса 3,3 фоизга ошган.
Давстатқўм маълумотидан келиб чиқилса, сентябрь ойида паловнинг энг арзони Наманганда (бир порцияси 14 минг 714 сўм, бир килограмми 102 минг 998 сўм), энг қиммати эса Тошкент шаҳрида (бир порцияси 24 минг 250 сўм, бир килограмми 169 минг 750 сўм) бўлган.
Ўзбекистонда палов индекси ўтган йил бошидан бери юритиб келинади. Аввалроқ Давстатқўм палов индекси бошқа ўлкаларда бўлгани каби (мас., “Биг-Мак индекси” ёхуд “Оливье индекси” сингари) мамлакатда “шахсий инфляция” даражасини баҳолаш учун бир мезон бўлиши мумкинлигини билдирган.