Тартибсизликлар 28 сентябрда, қамоқхонанинг бир қанотидан маҳбуслар иккинчи қанотга кириб, у ерда бўлган маҳбусларга ҳужум қилганидан кейин бошланди, деб ёзади BBC.
Расмийларнинг айтишича, тартибсизликка Los Lobos ва Los Choneros қамоқхоналари тўдалари ўртасидаги низо сабаб бўлган. Уларнинг иккаласи ҳам халқаро наркокартеллар билан боғлиқ деб ишонилади. Муштлашув пайтида маҳбуслар ўқотар қурол, пичоқ ва бомба ишлатган, дейди расмийлар.
Исёнларни бостириш учун 400 га яқин полициячи юборилган. Икки полициячи яраланган.
Эквадор президенти Гилермо Лассо ҳукуматга полиция ходимлари ва аскарларни қамоқхоналарга жойлаштиришга имкон берадиган фавқулодда ҳолат эълон қилди. Лассо матбуот анжуманида Литорал қамоқхонасида содир бўлган воқеа «ёмон ва қайғули» эканлигини айтди. Шунингдек, у расмийлар қамоқхона устидан назоратни қайта тиклашига кафолат бера олмаслигини айтди.
«Қамоқхоналар жиноий тўдаларнинг ҳокимият баҳслари учун ҳудудга айланиб бораётгани афсусланарли», дейди у.
Эквадор президенти Литорал қамоқхонаси устидан назоратни қайтариш ва бошқа қамоқхоналарда зўравонлик тарқалишининг олдини олиш учун «қатъий қатъийлик» билан ҳаракат қилишини қўшимча қилди.
Июль ойида Лассо қамоқхоналарда бандлик даражаси 30 фоизга юқори эканлигини айтди. Ҳозирги қамоқхона тартибсизликлари Эквадор тарихидаги энг йирик тартибсизликлардир. Ундан олдин, июль ойида бир нечта қамоқхоналарда юз берган тартибсизликлар туфайли 100 маҳбус ўлдирилган эди. Февраль ойида мамлакатдаги учта қамоқхонада юз берган тартибсизликлар натижасида 79 маҳбус ўлдирилган, июлда Литорал қамоқхонасида 22 маҳбус ўлдирилган.